Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эр ўз хотинини нега занжирбанд қилганига изоҳ берди (видео)

Эр ўз хотинини нега занжирбанд қилганига изоҳ берди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент вилояти Зангиота туманида фуқаро ўз хотинини занжирбанд қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати «Тошкент» телеканали билан ҳамкорликда ушбу ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Хусусан, ўз хотинини занжирбанд қилган эр нега бундай йўл тутганига изоҳ берган.

Эслатиб ўтамиз, ўз уйида бу фуқаро турмуш ўртоғининг оёғини занжир билан ноқонуний тарзда боғлаб қўйган. Бу ҳақда туман ички ишлар бўлимига мурожаат тушган.

Зангиота тумани ИИБ ходимлари тезкор ўрганиш мақсадида хонадонга боришган. Ўрганиш давомида аёл тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилган.

Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг