Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ишқий саҳна» тасвирини 50 минг АҚШ долларига «баҳолаган»лар қўлга олинди

«Ишқий саҳна» тасвирини 50 минг АҚШ долларига «баҳолаган»лар қўлга олинди

Фуқаро Б.С.ни бир эмас, бир неча шахслар «бурчакка тақади»: 50 минг АҚШ доллари бермасанг, ҳолингга вой... Нега? Унга бир аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видеотасвирни кўрсатишди: «Буни ишхонангдагилар ёки оила аъзоларинг кўрса борми? Ўх, тамомсан-а?!». Шудоғам «тамом бўлган» Б.С. уларнинг талабига рози бўлди гўё. Пулни олиб келиш вақти ва макони келишилгач, тўғри тегишли идорага мурожаат этди...

Мазкур воқелик бирорта кинода бўлгани йўқ. Айнан Тошкентда, пойтахтнинг қоқ киндигида содир бўлдики, талаб қилинаётган пул миқдоридан келиб чиқилса, товламачилар «катта ўлжа»ни қармоққа илинтиришмоқчи бўлганини илғаш қийинмас.

Бироқ «ўлжа»ям анойи эканми?!

Унинг мурожаатидан сўнг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Натижада товламачилар келишилган пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, айни пайтда Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг