Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ ҳам махсус қидирув бўлинмаларига эга

МИБ ҳам махсус қидирув бўлинмаларига эга

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган  брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимининг кўпчиликка аён бўлмаган яна бир қирраси ҳақида гапирилди. 

Бюрода қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулклари ҳамда ундирувчига олиб бериш керак бўлган болани қидириш бўйича махсус қидирув бўлинмалари фаолият кўрсатади.

Бўлинма ходимлари тезкор тадбирлари натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида қидирувдаги жами 4.248 нафар шахслардан 2.252 нафари топилиб, улардан 6 млрд. 323,4 млн. сўмлик қарздорлиги ундирилиши таъминланган.

Давлатимиз раҳбарининг 23.05.2019 йилдаги қарори билан бюро МДҲ давлатларидаги суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахслар жойларини аниқлаш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш учун ваколатли орган этиб белгиланди.

Ҳудди шундай, қарздорларга тегишли бўлган қидирувдаги жами 2.854 та автомототранспорт воситаларидан 1.820 таси топилиб, 68 млрд. 448,8 млн. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Мисол учун, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган хатирчилик қарздор И.Назаров қидирув ишлари натижасида Жиззах вилоятининг Зомин туманидан топилиб, ундирувчи Д.Назарова фойдасига 39,0 млн. сўм алимент суммалари ундириб берилган.

Ёки бўлмаса, жиноят иши бўйича Навоий шаҳрида яшовчи И.Юлдашевга тегишли қидирувда бўлган 5 та автомобиллар Тошкент шаҳридан топилиб, аукционга қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг