Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Муродов иши собиқ ДХХ раисига оид жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Отабек Муродов иши собиқ ДХХ раисига оид жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Фото: «Nuz.uz»

Бугун, 30 июль куни Бош прокуратура биносида жорий йилнинг дастлабки олти ойи кесимида прокуратура органлари фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Унда журналистларнинг қатор саволларига Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов ваколати доирасида жавоб бериб ўтди.

Хусусан, тадбирда собиқ бош прокурор Отабек Муродов тақдирига оид берилган саволга «...унинг (собиқ Бош прокурорнинг) иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида кўриб чиқилаётгани» билдирилди.

И.Абдуллаев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши махфийлиги нуқтаи назаридан унинг тафсилотлари ошкор этилишига қонун изн бермаслиги ҳам таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродов шу йилнинг 20 июнь куни Бош прокурор лавозимидан озод этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг