Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британия ҳукумати ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британия ҳукумати ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон делегациясининг Лондонга амалий ташрифи доирасида Буюк Британия Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Вазирлар Маҳкамаси аппарати коммуникациялар бўйича директор ўринбосари Жеральд Муллалли билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британия ҳукумати билан ҳамкорликда вазирлик коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш ва аҳолини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан тезкор ва самарали хабардор қилиш учун матбуот хизмати салоҳиятини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Маълумот учун: Буюк Британия ҳукумати бутун дунёда ҳукумат коммуникациялари соҳасида халқаро консультатив хизматлар кўрсатиш бўйича етакчи сифатида эътироф этилган. Ушбу хизмат самарали ва таъсирчан ҳукумат коммуникацияларининг Британия моделини тарғиб қилиш мақсадида жорий этилган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг