Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов кўмагида Наманганда осмонўпар бино қурилади

Алишер Усмонов кўмагида Наманганда осмонўпар бино қурилади

Фото: «dp.ru»

Таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов кўмагида Наманганда 18 қаватли бизнес-марказ қурилади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Бугун, 7 июнь куни «Doing business with Namangan ­­-­ 2019» халқаро инвестиция форуми ўз иш фаолияти бошлади.

Тадбир очилишида Наманган вилояти инвестиция салоҳияти ҳақида вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров форум қатнашчиларига маълумот берди.

«Наманган шаҳрида Алишер Бурхонович ёрдамида қурилаётган замонавий конгресс залига эга, жаҳон талабларига жавоб берадиган 18 қаватли бизнес-марказ тўғрисида маълумот беришдан хурсандмиз», — деди Бозоров.

Тадбирда 40 га яқин давлатдан 300 га яқин хорижий компания вакиллари қатнашмоқда.

Форум доирасида 320 миллион долларлик инвестиция шартномалар имзолаш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг