Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда қўшма корхоналар сони яна иккитага ошди

Ангренда қўшма корхоналар сони яна иккитага ошди

Фото: Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази

Ангрен шаҳар давлат хизматлари марказида «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида Ўзбекистон ва Туркия  билан ҳамкорлигида «BEST ASIA PLAST» ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида «GREEN HOUSE MANUFACTURE» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхоналарини давлат рўйхатидан ўтди. Марказ мутахасиссислари хорижлик инвесторларга яшил йўлак тамойили асосида хизмат кўрсатди. Давлат рўйхатидан ўтказишда жорий қилинган янгилик ва қулайликлардан мамнун бўлган маҳаллий ва хорижлик инвесторлар, марказ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

«BEST ASIA PLAST» қўшма корхонаси ишлаб чиқаришга юқори технологиялар ва ноу-хауларни фаол татбиқ этиб, ички бозорни бойитадиган ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришда ёрдам берадиган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач 70 га яқин янги иш ўрни яратилади.

«GREEN HOUSE MANUFACTURE» қўшма корхонаси эса мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилишни мақсад қилган. Мазкур хорижий корхона тўла қувват билан ишга тушса,ҳудудда яшовчи 100 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Шу билан Ангренда фаолият юритаётган хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар сони 52 тага етди.

Ғайрат Аҳмедов,
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази директори

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг