Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доллар расмий курси яна кескин қимматлаб, 9000 сўмлик чегарадан ўтди

Доллар расмий курси яна кескин қимматлаб, 9000 сўмлик чегарадан ўтди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 16 августидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси яна аввалги курсга нисбатан кескин ошди (179,00 сўм), 9061 сўм этиб белгиланди. Тўрт кун аввал доллар бир уринишда 8882 сўмга чиққанди.

Евро курси ҳам кескин ошди (+163,84) ва бир евро 10092,14 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал тижорат банклари АҚШ долларининг олди-сотти курсини яна кескин оширишганди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг