Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк валюта ечишда олинадиган комиссияга изоҳ берди

Марказий банк валюта ечишда олинадиган комиссияга изоҳ берди

Банк кассалари орқали халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия 0,5 – 1 фоиз оралиғида (айрим банкларда бепул) бўлиб, бошқа МДҲ мамлакатларидаги бундай хизмат учун ўрнатилган тарифлардан (ўртача 2%) сезиларли даражада паст, демоқда Марказий банк.

1 октябрдан бошлаб халқаро тўлов карталаридаги маблағларни мамлакат ҳудудидаги банкоматлар орқали фақат миллий валюта – «сўм»да нақдлаштириш амалиёти жорий қилинганди.

Оммавий ахборот воситаларида нақдлаштириш жараёнида комиссия олинаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Марказий банк изоҳ берган.

МБнинг ёзишича, халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган транзакциялар халқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card, China Union Pay ва ҳоказо) воситасида бажарилиб, ушбу тизимлар томонидан ҳар бир транзакция учун тижорат банкларидан муайян комиссия тўлови ундирилади.

Бундан ташқари, тижорат банкларининг нақд чет эл валютаси билан боғлиқ операцион харажатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар нақд хорижий валютани республикага олиб кириш, олиб чиқиш, қайта санаш, транспорт ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.

Ўз навбатида, банклар хўжалик юритувчи субъект сифатида ҳамда даромад олиш мақсадида мижозлардан ундириладиган хизмат ҳақини мазкур харажатларни инобатга олган ҳолда тасдиқлайдилар.

Ҳозир мамлакатдаги барча валюта айирбошлаш шохобчалари тегишли терминаллар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 633 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси «24/7» режимида фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг