Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон вазири: Ўзбекистон бизга 100 миллион доллар кредит беради

Қирғизистон вазири: Ўзбекистон бизга 100 миллион доллар кредит беради

Фото: tazabek.kg

Ўзбекистон Қирғизистонга 100 миллион доллар миқдорида кредит беради. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисод вазири Санжар Муканбетов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки давлат раҳбарлари ўтган йилнинг кузида бўлиб ўтган учрашув чоғида ушбу кредит линиясини очишга келишиб олган. Кредит Қирғизистон тадбиркорларига берилади, контрбанк вазифасини «Айил банк» бажаради.

«Биз ушбу маблағни тери ва жунни қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга таклиф этмоқдамиз», — дейди вазир.

Муканбетов томонидан маълум қилинишича, икки давлат ўртасидаги маҳсулот айланмасини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.

«Ўтган 5 ой давомида ҳар икки давлат ўртасида 130-140 миллион долларлик маҳсулот айланди, 2018 йилда эса 340 миллион доллар атрофида бўлган эди. Бугунги кунда Қирғизистон экспортдан кўра импортни кўпроқ амалга оширмоқда. Ўзбекистондан асосан мева ва сабзавот маҳсулотлари олиб келинмоқда, у ерга эса кўмир ва цемент жўнатиляпти», — дейди у.

Шу билан биргаликда Ўзбекистонга цемент етказиб бериш шартлари қайта кўриб чиқилиши айтилди.

«Бугунги кунда цемент экспорти имтиёзли асосда амалга оширилмоқда. 1 октябрда ушбу имтиёз олиб ташланади. Биз мана шу имтиёзли асосни сақлаб қолиш учун музокара ўтказамиз», — дейди Муканбетов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг