Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов АҚШда Диний эркинликларни илгари суриш бўйича Вазирлар конференциясида иштирок этади

Абдулазиз Комилов АҚШда Диний эркинликларни илгари суриш бўйича Вазирлар конференциясида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019-йил 16-23-июл кунлари амалий ташриф билан АҚШга боради ва Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи Вазирлар конференсиясида иштирок этади. Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи бор Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов расмий делегация таркибида Вашингтон шаҳрига ташриф буюриб, конфессиялараро ифторда ва мамлакатимизда эътиқод эркинлигини таъминлаш масалаларига бағишланган давра суҳбатида иштирок этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг