Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари марказининг ўзи фуқароларни йўқлаб бормоқда

Давлат хизматлари марказининг ўзи фуқароларни йўқлаб бормоқда

Ҳар бир туманнинг олисларда жойлашган  «қир кечар» қишлоғи бўлади. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ҳам бундай қишлоқлар кам эмас.  Мазкур ҳудуд одамлари ойида бир маротаба туман марказига бозор учар ёки ҳужжат олиш учун тушса ҳам катта гап эди.  Фуқароларнинг биргина ҳужжат олишдаги давлат хизмати учун эса тизимнинг махсус  мобил автобуси график асосида ҳафтада бир кун  олис қишлоқларни оралайди.

Навбаҳор туманининг «Армижон» маҳалласи ҳам худди шундай марказдан узоқда жойлашган ҳудудлардан. Мобил автобуснинг бу галги ташрифи туфайли  қишлоқда битта оилавий корхона, уч нафар  якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркор давлат рўйхатидан ўтди. Иккита янги қурилган иморатлар эгаларидан сув ва электр энергияси тармоқларига уланишга техник шарт олиш учун жойида мурожаатлар олинди. Дорихона очган тадбиркорга ҳам лицензия олиш мақсадидаги аризаси ваколатли органга ташлаб бериш учун қабул қилинди.

Қишлоқ оралаб кузатганимиз ва билганимиз одамлар давлат хизматига бўлган эҳтиёжи жойида ечилаётгани боис хизмат сифатидан мамнун. Кун давомида марказ ходимлари аҳолига сайёр хизмат жараёнида 38 та давлат хизмати кўрсатдилар.  Бундан ташқари оилавий корхоналар ташкил этишнинг афзалликларига доир ҳуқуқий тушунчалар берилди. Мобил автобус хизматларига одатланиб бораётган аҳолининг бошқа хизматлар бўйича мурожаатлари ҳам қабул қилиниб,  халқ қабулхоналарига етказилмоқда.

         Камил Нурназаров,
Навбаҳор тумани ДХМ директори

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг