Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп наркотик модда истеъмол қилувчи мамлакат қайси?

Энг кўп наркотик модда истеъмол қилувчи мамлакат қайси?

Фото: «Azon.uz»

Ўзбекистон халқаро ислом академияси сайтида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил маркази вакиллари ва академия талабалари иштирокида ўтган «Наркотик моддаларни ёшларга таъсири» давра суҳбатида шу хусусда сўз боргани таъкидланади.

Суҳбат мобайнида, гиёҳвандлик иллатининг дунё бўйлаб ортиб бораётгани, бу борада қўшни Афғонистон давлати хавотирга сабаб бўлувчи манбалардан бири бўлиб қолаётгани, кўкнори экинлари етиштириладиган майдонлар сатҳи ҳамда опий наркотик моддасини ишлаб чиқариш ҳажми 2-3 баробарга ортаётгани таъкидланди.

Маърузада Афғонистонда етиштириладиган наркотик моддалар Эрон ва Туркия, Покистон ва Марказий Осиё орқали тарқатилиши келтириб ўтилди.

Айни пайтда дунёда энг кўп наркоман инсонлар яшайдиган давлат АҚШ бўлса, энг кўп наркотик моддалар истеъмол қилувчи давлатлардан бири Россиядир. Шу сабабли давлатимиз томонидан профилактик тадбирларни кучайтириш ва ҳушёрликни ошириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Давра суҳбатида синтетик наркотик маҳсулотлари тўғрисида ҳам маълумот берилиб, улар таркибида ҳеч қандай табиий маҳсулот бўлмаслиги ва бошқа наркотик моддаларга нисбатан галлюцинация ҳолати анча кучли кечиши маълум қилинди.

Албатта, ҳар бир ёш келажак бунёдкори экан уларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик, соғлом ва баркамол вояга етиши учун гиёҳвандлик каби салбий иллатлардан огоҳ этиш зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг