Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал очлик индекси эълон қилинди — аҳвол ёмон!

Глобал очлик индекси эълон қилинди — аҳвол ёмон!

Афғон болалари.

Фото: «CA-IR NEWS»

«Concern Worldwide» ва «Welthungerhilfe» ноҳукумат ташкилотлари анъанавий Глобал очлик индекси (GHI)ни эълон қилди. Индексга 177 мамлакат (Европанинг ривожланган мамлакатлари, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея, Гонконг, Сингапур каби мамлакатлардан ташқари) киритилган.

Мамлакатлар аҳолисининг тўйиб овқатланмаслиги (калориянинг пастлиги), болалар ўртасидаги озғинлик (бўйига нисбатан енгил вазни), болаларнинг бўйи ўсмай қолгани ва улар ўртасидаги ўлим кўрсаткичлари индексни тузишда асос қилиб олинади.

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 10.7 фоиз кўрсаткич билан 177 мамлакат орасида 48-ўринни банд этди. Индексдаги қўшниларимиз: биздан тепада — Жазоир (10.3) ва Иордания (10.5), биздан пастда — Суринам (10.8) ва Эквадор (11.3).

МДҲ ва бизга «яқин» мамлакатлар: Туркия, Украина, Беларусь ва Болтиқбўйи республикалари — 1-ўринда (< 5 балл, изоҳ: натижалари тенг мамлакатлар бир хил позицияда), Қозоғистон — 20-ўринда (5.5), Россия — 22-ўринда (5.8), Хитой — 25, Озарбайжон — 29, Арманистон — 30, Қирғизистон — 35, Грузия — 40, Туркманистон — 54-ўринда.

Хуллас, Ўзбекистон Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида охирги ўринларда!

Дунёда очлик азобидан энг кўп қийналаётган мамлакатлар 10 талигида асосан Африка мамлакатлари, Гаити, Яман ва Афғонистон жойлашган:

  1. Марказий Африка Республикаси (53.6)
  2. Яман (45.9)
  3. Чад (44.2)
  4. Мадагаскар (41.5)
  5. Замбия (38.1)
  6. Либерия (34.9)
  7. Гаити (34.7)
  8. Шарқий Тимор (34.5)
  9. Зимбабве (34.4)
  10. Афғонистон (33.8).      
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг