Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги очиқ хатга жавоб берди

Ички ишлар вазирлиги очиқ хатга жавоб берди

Кеча сайтимизда «Ички ишлар вазирига очиқ хат» эълон қилинган эди. Бугун Ички ишлар вазирлиги мазкур очиқ хатга жавоб берган.

ИИВ жавобига кўра, ҳозир ички ишлар органлари ахборот хизматларининг фаолиятини тубдан яхшилаш ишлари бошланган. Яқин кунларда ОАВ ва жамоатчиликка ушбу масалада алоҳида баёнот берилиши режалаштирилган.

Баёнотда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига ўзгартириш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси 2019 йил 2 октябрь куни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг фикрларини олиш мақсадида жойлаштирилгани ёзилган.

ИИВнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасига жамоатчилик ва фуқаролар фаол фикр билдирмоқда. Айни вақтда шу фикр-мулоҳазалар Ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

«Албатта, бунинг натижасида кодексга ўзгартириш киритиш ёки унинг муҳокамадан ечилиши тўғрисида хулоса қабул қилинади», деб ёзилган жавоб хатида.

Прописка масаласида вазирлик фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш ва бу билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштиришга қаратилган қарор лойиҳаси кўриб чиқилаётганини ёзган.

«Шу ўринда таъкидлаймизки, ички ишлар органлари ходимлари қонун хужжатлари талабларига тўлиқ риоя этишлари ҳамда уларни бажаришлари шарт. Фуқароларимизнинг кундалик турмушида ушбу масалага оид муаммолар вужудга келганда, ўрнатилган тартибда мурожаат қилишлари сўралади», деб ёзилган баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг