Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ бошқарма бошлиғи: «Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш «лазейка» бўпқолди»

ИИВ бошқарма бошлиғи: «Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш «лазейка» бўпқолди»

Фото: АОКА матбуот хизмати

Аввал хабар берилганидек, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда фуқароларнинг кўпчилик бўлиб, бирламчи бозордан уй сотиб олаётгани, шу тариқа Тошкент шаҳрида пропискага эга бўлаётгани ҳақида ва бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкинлиги ҳақида савол берилди.

«Содда тилда тушунтирадиган бўлсак: вилоятлардан тўртта ёки учта фуқаро ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрида бир хонали квартира олиб, шу тўрт киши ўша квартирага пропискадан ўтишмоқчи. Ўтишди ҳам, — ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев. — Кўп баҳсли ҳолатлар айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келмоқда. Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш, қўпол қилиб айтганда, «лазейка» бўпқолди. Лекин, шунга қарамасдан, кўпчилик фуқаролар судга мурожаат қилишяпти. Суд қарор чиқаргандан кейин бизнинг ходимлар фуқароларни прописка қиляпти. Ҳозир суд ёрдамида кўп муаммолар ҳал бўляпти, суд орқали пропискага ўтишяпти. Бу масалани юқори ташкилотларга маълумот тариқасида киритдик, бу борада бизга аниқ йўналиш беришларини илтимос қилдик».

Маълумот учун: Тошкент шаҳри 11 та тумандан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 320 квадрат километрни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг