Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ жорий йилда Тошкент шаҳрида қанча одам доимий прописка қилинганини маълум қилди

ИИВ жорий йилда Тошкент шаҳрида қанча одам доимий прописка қилинганини маълум қилди

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда қатнашган вазирлик мутасаддилари журналистлар учун бир қанча қизиқ статистик маълумотларни тақдим этди.

Жумладан шу вақтга қадар жами 580 минг 353 нафар кишига биометрик паспорт, 312 минг 264 кишига хорижга чиқиш биометрик паспортлари  расмийлаштириб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 9 та фармонига асосан 2072 нафар киши мамлакат фуқаролигига қабул қилинган.

Тошкент шаҳрига 16 минг 785 нафар, Тошкент вилоятига 6411 нафар фуқаро доимий рўйхатга қўйилди.

Шунингдек, 83 654 нафар киши Тошкент шаҳрига турган жойи бўйича ҳисобга олинган.

Тез орада ИИВ билан очиқ мулоқотнинг бошқа тафсилотларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг