Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мавзуга қайтиб... «Сургун» қилинган оқдарёлик шифокорлар ўз ишига қайта тикланди

Мавзуга қайтиб... «Сургун» қилинган оқдарёлик шифокорлар ўз ишига қайта тикланди

Фото: «Publimetro»

Сайтимизда эълон қилинган «Оқдарёда эркаклар туғадими?» сарлавҳали мақола эсингиздами? Унда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори аёл врачларни ишдан олиб, ҳаммасининг ўрнига эркак врачларни қўйгани, аёл мутахассислар ишсиз қолгани, айримлари энг олис қишлоқларга «сургун» қилингани ёзилган эди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали аралашуви билан адолат тантана қилгани, аммо ҳали бош врач Намоз Очилов фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди қарорини тан оладими ё уни ҳам эътиборсиз қолдириб, ўз билганича иш тутадими, буниси қоронғу экани ҳам баён қилинган эди.

«Xabar.uz» билан боғланган мақола қаҳрамонлари, воқеа жабрдийдалари бўлган туғруқ бўлими мудирлиги лавозимидан олинган гинеколог врач Ҳулкар Равшанова ва шу бўлим гинекологи Муҳаббат Саидовалар таҳририятимизга миннатдорчилик билдиришди.

− Ҳар иккаламиз ҳам ўз иш ўринларимизга тикландик, − дейишди врачлар. – Ўз лавозимларимизда ишимизни қайтадан бошладик.

− Бош врач томонидан ёвқараш, нохуш муносабатлар бўлмадими? – қизиқдик.

− Бош врачимиз Намоз Очилов суд қарори ижросини таъминлаб, тегишли буйруқни чиқардилар, бўлиб ўтган ишларга муносабат билдирмадилар, − дейишди шифокорлар. – Аммо барча врачлар яқин кунларда аттестациядан ўтказилишини, бу аттестация ўта қаттиқ бўлишини айтдилар. Ҳозир аттестацияга тайёргарлик кўраяпмиз.

Шифокорларга аттестация синовида ҳам муваффақият тилаймиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг