Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийлик шифокор Қуръон оятларининг инсон организмидаги гижжаларга таъсирини ўрганмоқда

Навоийлик шифокор Қуръон оятларининг инсон организмидаги гижжаларга таъсирини ўрганмоқда

Фото: «Navoitoday»

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник-биохимик лабораторияси олий тоифали лаборанти, 26 йиллик тажрибага эга шифокор Зафар Фозилов Қуръон оятларининг инсон организмидаги гижжаларга таъсирини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Navoitoday» хабар бермоқда.

 Бугунги кунгача бу борада бир нечта тажрибалар ўтказилиб, натижалар ҳам олинган.

— Бактериологик лабораторияда беморлардан олинган намуналар микробларнинг озуқали муҳитида экилади, яъни бактериоскопия қилинади. Маълум ҳарорат ва вақтдан сўнг микроблар униб чиқади ва уларнинг тузилишига қараб қайси турга мансублигини аниқлаймиз. Агар шу жараёнда Қуръон оятлари янграса бактериялар одатдагича унишда давом этармикан, деб ўйлаб қолдим ва беморларимнинг биридан олинган намуналарда буни синаб кўрдим. Нажас таҳлил қилинганда бемор организмида пакана гижжалар борлиги маълум бўлди. Ушбу гижжалардан иккита намуна олиб, уларни бир хил шароитдаги иккита хонага қўйдим. Одатда бу «митти қурт»лар дистилланган сувда ювилгандан кейин петри ликопчасида қуруқ ҳолда бир соатдан сўнг нобуд бўлади. Гижжаларни иккита хонага жойлаштирилган вақтни белгилаганимдан сўнг биринчи хонадаги намуналарга 15 дақиқа Қуръон оятларини «эшиттирдим». Буни қарангки мазкур шароитда 1 соатда ўлиши лозим бўлган гижжалар ҳаракатдан тўхтади – нобуд бўлди. Шу заҳоти нариги хонага ўтдим. У ерда эса гижжалар ҳамон тирик эди. Шунда мазкур тажрибани яна давом этиш кераклиги, жаҳон олимлари томонидан бу масала, яъни Қуръон оятларининг гижжаларга таъсири қай даражада ўрганилганлигини чуқур билиш кераклигини англадим. Бугунги кунда изланишларимни давом этаяпман. Исломшунос олимлар билан маслаҳатлашмоқдаман, – дейди олий тоифали лаборант Зафар Фозилов.

Шифокорнинг айтишича тажрибани кенг оммага намойиш этиш учун микроблар ҳаракатини тасвирга тушириб берувчи замонавий микроскоп зарур. Бугунги кунда шифохона раҳбариятини ҳам мазкур жараён қизиқтириб қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг