Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон безгакдан холи давлат сифатида тан олинди

Ўзбекистон безгакдан холи давлат сифатида тан олинди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатини тақдим этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тадбир давомида Л.Куппенс хоним Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудни  безгакдан холи қилиш борасида катта қадам ташлаганини қайд этиб, буни улкан ва тарихий ютуқ сифатида эътироф этди.

«Бу натижага эришиш учун мамлакатимизда шифокор, санитария ва эпидемиология тизими мутахассислари томонидан безгакка қарши курашиш билан боғлиқ кенг кўламли иш олиб борилди. Мақсадли тадбирлар ўтказилиши натижасида юртимизда сўнги йилларда безгакнинг маҳаллий қайд этилиши умуман  кузатилмаган», — дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг