Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Попда янги мега-бозор фойдаланишга топширилди (фото+видео)

Попда янги мега-бозор фойдаланишга топширилди (фото+видео)

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 25 май  куни Наманган вилояти, Поп тумани марказида жойлашган янги «Поп деҳқон бозори ва савдо мажмуаси» мега-бозори очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бозор вилоят миқёсида энг йирик савдо мажмуаси саналади.

Мазкур объектни қуриш ишлари 2018 йил август ойидан бошланган ва тўққиз ой давомида қуриб битказилган. Мажмуани қуриш ташаббускори «Поп савдо маркази» МЧЖ раҳбари ёш тадбиркор Сардор Раҳмонов ҳисобланади.  

Қурилиш ишларида жами минг нафарга яқин ишчи қатнашди, 48 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Лойиҳа умумий ҳудуди 15 гектардан иборат бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кийим-кечак, маиший техника воситалари билан савдо қиладиган 400 га яқин савдо дўконлари ва расталаридан ташкил топган. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан китобхонликка кенг йўл очилгани сабаб, бепул фойдаланишга имкон бериладиган китоб дўконлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Эътиборга молик жиҳати, ҳудудда тадбиркорнинг халққа беғараз ёрдами сифатида Ўзбекистон Президентининг халқ қабулхонаси ва замонавий Поп тумани давлат хизматлари маркази ҳам қад ростлаган.

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида Поп туманига автостанция лозимлигини таъкидлаган эдилар. Шу сабабли, бозор ҳудудида янги Поп автостанцияси қурилди. Ушбу жойдан вилоят ва туман марказларига автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Мега бозор ҳудудида 40 ўринлик меҳмонхона ҳам қуриб битказилди. Бундан ташқари, туманда шу вақтга қадар аҳоли  дам олиш маскани йўқлиги боис янги «Поп экопарк» лойиҳасини ҳам амалга ошириш ишлари кетмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг