Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ ходимини 900 долларга «сотиб олмоқчи» бўлган фуқаро ушланди

Солиқ ходимини 900 долларга «сотиб олмоқчи» бўлган фуқаро ушланди

2016 йил 13 декабрда қабул килинган Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳамда президентнинг коррупция бўйича қарори ижросини таминлаш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳудудий инспекцияларда  тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекциясида фаолият курсатиб келаётган давлат солик инспектори К. Йўлчиев 2019 йил 20 июнь куни номаълум фуқаро қўнғироқ қилганини ва тадбиркорлик қилиш нияти борлигини, унга «раҳнамолик» қилиб туриши эвазига ойига 500 АҚШ долларидан бериб туришини маълум қилган.

ДСИ ходими К. Йўлчиев мазкур ҳолатдан шубҳаланиб, вазият бўйича вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ҳамда тегишли органларни ўз вақтида хабардор қилган. Шундан сўнг ушбу ҳолат тегишли органлар томонидан назоратга олиниб, 29 июль куни пора таклиф килаётган фуқаро К. Йўлчиевнинг хизмат хонасида К. Йўлчиевга 900 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида Тошкент вилояти ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Натижада содир бўлиши керак бўлган коррупция ҳолати олди олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг