Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ҳожатхонага чақалоқ ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарёда ҳожатхонага чақалоқ ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топиб олингани ҳақида хабар бериб ўтилган эди. Прокуратура томонидан хабар қилинишича, чақалоқни ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш очилган.

«02.07.2019 йил соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 й.т.) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги «Хабибобод» бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб турибди. У тиббиёт ходимлари томонидан сунъий озиқлантирилмоқда. Чақалоқ жинси - қиз бола, оғирлиги - 3500 грамм, бўйи - 50 сантиметр.

Чақалоқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг