Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрининг янги бренди тасдиқланди

Тошкент шаҳрининг янги бренди тасдиқланди

Фото:«Tashkentnews.uz»

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Қарор орқали пойтахт бренди (логотипи)ни тасдиқлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳарнинг очиқ турган олтин дарвозалари ва мовий осмони билан биргаликда  «Т» ҳарфини ифодалаган рамз энг мақбул деб топилган.

Янги логотипдан Ўзбекистон ва хорижда ўтказиладиган туристик кўргазма ҳамда савдо ярмаркаларида, туристик объектларда, харита, босма ва электрон нашрларда; сайёҳлар учун мўлжалланган эсдалик совғалари, либос бошқа маҳсулотларда, шунингдек Тошкент шаҳри туризмига бағишланган реклама, видеоролик, кўрсатувларда фойдаланиш мумкин.

Фото:«Tashkentnews.uz»

Пойтахт брендини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтган йили кузда эълон қилинган бўлиб, унга тайёргарлик ишлари июлда бошланган. Танлов ҳайъати аъзолари таркибида Жамоатчилик кенгаши вакиллари, маркетинг, брендинг, дизайн соҳасида Ўзбекистон, Россия, Европа ҳамда Осиё мамлакатларида етук тажрибага эга бўлган мутахассислар фаолият олиб боришди.

«Очиқ дарвозалар тасвири орқали шаҳарнинг меҳмондўстлиги ҳамда бағрикенглиги, шунингдек мовий осмон тасвири рамзи воситасида эса фаровон ва осойишта ҳаёт моҳияти сингдирилган. Белгининг асосий жиҳати шундаки, уни турли ҳолатга мослаштириб қўйиш, мавзу жиҳатдан безак, тасвир ва шаклга мослаштириш мумкин. Бу эса, уни шаҳарнинг турли жойи ҳамда тадбирлари – жамоат жойлари, музейлар, хизмат кўрсатиш муассасалари, транспорт, кўргазма, маданият тадбирларида ўрнатиш имкониятини беради» дея таърифланади логотип.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши шаҳар бренди тўғрисида унга қизиққан шахс ва журналистлар учун тақдимот ўтказишни режалаштирган. Тадбирда олиб борилган ушбу жараён ҳақида маълумот берилади. Шаҳар брендининг тақдимоти видеоси ва инфографикасининг тўлиқ тақдимоти уни тўлиқ юклаб олиш учун сайтга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг