Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда масжидлар атрофидаги йўллар транспорт ҳаракати учун беркитилади

Тошкентда масжидлар атрофидаги йўллар транспорт ҳаракати учун беркитилади

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ Қурбон ҳайити муносабати билан масжидлар атрофидаги йўллар транспорт ҳаракати учун беркитилишини маълум қилди. 

«Маълум қиламизки, Қурбон ҳайити муносабати билан 10 август куни соат 24:00 дан 11 август куни соат 8:00 гача масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади.

Сизлардан автомобилларни тегишли жойларда қолдиришни ва ўзгалар учун ноқуйликлар туғдирмасликни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланинг» дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг