Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда совуқ сув нархи яна ошади

Тошкентда совуқ сув нархи яна ошади

Тошкент шаҳрида совуқ сув нархи 24 августдан эътиборан ошади. Бу ҳақда «Сувсоз» томонидан расмий хабар берилди. Унга кўра янги нархлар шаҳар ҳокимияти томонидан тасдиқланган. 

Эндиликда 1 кубметр ичимлик суви 280 сўмдан 310 сўмга, оқава сув нархи эса 235 сўмдан 250 сўмга оширилади. Оширилган тариф нархи қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқларни ҳисобга олмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрелида ҳам совуқ сув нархи ошган, аммо «Сувсоз» бу ҳақда жамоатчиликка кеч хабар берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг