Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Леонардо Ди Каприо энг ёмон ўйнаган роли қайсилигини айтди

Леонардо Ди Каприо энг ёмон ўйнаган роли қайсилигини айтди

Фото: «News.ru»

Ҳолливуд актёри Леонардо Ди Каприо қайси ролидан хижолат қилишини тан олди, деб ёзмоқда «The New York Post».

Унинг сўзларига кўра, ўзи ҳам худди Тоби Магуайр каби томошабинлар «Донс Плам» қаҳвахонаси» фильмини кўришларини хоҳламайди. Чунки улар бу фильмда илк ролларидан бирини ижро этишган. Ди Каприо тажрибасизлиги туфайли ролини яхши ижро этолмаган.

«Мен ўшанда бор-йўғи бир кеча шуғулланганман. Мен бу ишни шунчаки бажарганман холос, тушуняпсизми?» — деди Ди Каприо.

Фильм 1995—1996 йилларда суратга олинган. Ўшанда Ди Каприо 21 ёшда, Магуайр 20 ёшда бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг