Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси давлатларда крандан сув ичиш мумкин? (инфографика)

Қайси давлатларда крандан сув ичиш мумкин? (инфографика)

Фото: «Poland2day.com»

Сув — ҳаёт манбаи, бироқ ҳаммаёқда ҳам, ҳар қандай сувни ҳам ичиб бўлмайди. Ҳозирги кунда дунёнинг 187 та мамлакатида крандан оқаётган суюқликни ичиш мутлақо ман этилади. Қизиқ, айнан қайси давлатларда сувни, яхшиси, сотиб олиб ичган маъқул? Қайсиларида эса водопровод сувини ҳам ичиш мумкин? Қуйида шулар ҳақида билиб оласиз.

Германияда водопровод суви

Германияда, эҳтимол, ҳеч нимани сувчалик яхши назорат қилишмаса керак. Унинг сифати ичимлик суви ҳақидаги давлат регламенти томонидан тартибга солинади. Барча насос станциялари унинг талабига мос келиши шарт. Бу нимани англатади? Оқар сувда ёт жисм ва соғлиқ учун хавфли концентрацияларда патоген микроорганизмлар бўлишига йўл қўйилмайди. У тоза ва истеъмолга яроқли бўлиши зарур.

Бир неча йил муқаддам Германия ахборот институти Stiftung Warentest истеъмолчилари учун 28 та немис шаҳри, жумладан, Берлин, Гамбург, Мюнхен, Кёльн, Франкфурт ва Штутгарт каби мегаполисларнинг водопровод сувларидан намуна олиб, татқиқ этишди ва уни ичишга яшил чироқ кўрсатишди.

Бундай қатъий қоидалар ҳамма давлатларда ҳам мавжуд эмас. Шу боис хорижга саёҳатга чиққанда крандаги сувни ичишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг — негаки у ҳар доим ҳам хавфсиз эмас. Кўпгина вазиятларда дўкондан сув харид қилиб ичган маъқул.

Крандаги сувни қаерда ичиш мумкин ва мумкин эмас?

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги «Касалликлар профилактикаси ва назорат қилиш маркази» федерал агентлиги маълумотларига асосланган инфографика ушбу ҳолатни яққол тасвирлаб берди.

Агентлик тавсияларига кўра, 187 та давлатда сайёҳлар сувни, яхшиси, қадоқланган шишаларда харид қилгани маъқул. Бу ҳар доим ҳам мазкур мамлакатларда сув хавфли ёки ўта ифлослигини англатмайди. Кўп ҳолларда бу сув таркибининг турли нохушликларни келтириб чиқариши билан боғлиқ.

Водопровод сувини ҳеч бир истисносиз ичишга рухсат этиладиган мамлакатлар:

  • Гренландия
  • Англия
  • Финляндия
  • Исландия
  • Канада
  • АҚШ
  • Испания
  • Польша
  • Япония
  • Италия
  • Сингапур
  • Австралия
  • Чили
  • Германия.

Қуйидаги мамлакатларда крандаги сувни ичишдан сақланиш тавсия этилади:

  • Украина
  • Қозоғистон
  • Россия
  • Туркия
  • Марокаш
  • Чад
  • ЖАР
  • Ҳиндистон
  • Хитой
  • Индонезия
  • Аргентина
  • Бразилия
  • Мексика.

ДУНЁ «ИЧИМЛИК СУВИ» ХАРИТАСИ

Водопровод сувини ичиш мумкин

Водопровод сувини ичиш мумкинмас

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг