Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Қатар элчиси билан учрашди

Абдулазиз Комилов Қатар элчиси билан учрашди

Фото: «mfa.uz»

Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар давлатининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ҳамад ал-Хажрийни (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилгандан сўнг вазир элчини Ўзбекистондаги фаолияти бошлангани билан табриклади ва унга икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш борасида самарали натижаларга эришишини тилади.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Қатар муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Бунинг учун томонларда савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда сезиларли салоҳият борлиги эътироф этилди.

Музокараларда йилнинг иккинчи ярмида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш таклифи ёқланди.

Учрашувда, шунингдек, баъзи минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг