Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дарахт кесувчиларни тасодифан ушлаш» — навбатдаги томошамиди?

«Дарахт кесувчиларни тасодифан ушлаш» — навбатдаги томошамиди?

Фото: Видеолавҳадан скрин

Ижтимоий тармоқларда пойтахт ҳокимининг Алишер Навоий кўчасидаги «Туркистон» саройи олдида дарахтлар кесилаётганини кўриб қолгани ҳақида тарқатилган хабарга турлича муносабатлар билдирилмоқда. Телеграмдаги «Zed News» ахборот канали шундай ёзади:

Тошкент ҳокими «тасодифан» шаҳар айланиб юрганида «ноқонуний дарахт» кесаётганларни кўриб қолибди. Ҳокимликда бунақа «ноқонуний дарахт кесиб, айбдорлар топиш томошаси» биринчи марта эмас.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «ярим кечаси шаҳар айланиб» юрганида, 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси Алишер Навоий кўчасидаги «Туркистон» саройи олдида дарахтлар кесилаётганини кўриб қолган.

Ҳокимга «табаит кушандалари» диаметри 70-80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун «Ягона оина» давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига рухсат олингани айтилган (имло хатолари сақлаб қолинди — маъмурият).

Воқеа жойига тезлик билан Юнусобод туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИББ ва прокуратура мутасаддилари ҳам етиб борган. Хуллас, ҳозир шаҳар прокуратураси вазиятни назоратга олганмиш. Кўрамиз, бу сафар «айбдор» ким бўларкан, нима жазо оларкан...

Қизиқ, «табиат кушандалари» дарахт кесиш учун топган жойини қаранг: энг марказий кўча, рўпарада деярли барча ҳукумат аъзолари, ҳатто президент ўтирадиган бинолар бор. Ички ишлар ходимлари қаторлашиб туришади доим.

Давлат хизматлари агентлиги ҳам бу ҳолатга дарҳол раддия берди. Уларга кўра, ҳозирда республикада «Ягона ойна» деб номланган ташкилотнинг ўзи йўқ.

Қолаверса, видеода тақдим этилган қоғоз парчаси эса аслида дарахт кесишга рухсатнома эмас, балки ДХМга ариза топширилгани тўғрисидаги маълумот экан.

«Қолаверса, ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун ундирилган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдоридаги йиғимнинг (ўша «61 000 сўм») асосий қисми туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳудудий экология органлари ҳисоб рақамларига ундирилган», дейилади ДХА раддиясида.

Бизнингча, пойтахт ҳокими караокеда қўшиқ айтиб, дарахт кесиш томошасини уюштириб, арзон пиарга учиш фақат минусга хизмат қилади. Айниқса, ҳоким қиладиган ишлар талайгина бўлиб турган бир пайтда.

Масалан, Тошкент шаҳри бош режасининг концепциясини тасдиқлаш! Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов «генплан» кечикаётганида пойтахт ҳокимлигини айблаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг