Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳадис илми мактабига ўқишга кирмоқчи бўлганлар учун бепул тайёрлов курси очилмоқда

Ҳадис илми мактабига ўқишга кирмоқчи бўлганлар учун бепул тайёрлов курси очилмоқда

Фото:«Muslim.uz»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди. 

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);

- ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси;

- 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги).

Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

- Ҳадис истилоҳлари;

- Ҳадис шарҳлари;

- Араб тили.

Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди.

Манзил: Тошкент ислом институти.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг