Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳинд нашасини уй шароитида етиштиришнинг «инновацион» усули фош этилди

Ҳинд нашасини уй шароитида етиштиришнинг «инновацион» усули фош этилди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Уй шароитида етиштирилаётган гиёҳвандлик воситалари бўлган экинлар тезкор вакиллар томонидан фош этилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати томонидан хабар қилинди.

Тезкор профилактик тадбирлар натижасида Шайхонтохур туманида яшовчи 45 ёшли Бахром С. хонадонининг балконида гиёҳвандлик воситалари бўлган экин тупини – ҳинд нашасини етиштираётгани маълум бўлди. Жорий йилнинг 8-август куни, тахминан 22.10 да Бахромнинг хонадонини текшириш жараёнида жиноят қидирув ходимлари 10 дона гул тувагида 15 туп наша ўсимлигини аниқлашди. Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси («Тақиқланган экинларни етиштириш») билан жиноий иш қўзғатилди.

Жорий йилнинг 11 август куни тахминан соат 19.05да жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Олмазор туманида яшовчи 49 ёшли Тохир А. уйининг балконида гул тувакларда 4 туп гиёҳвандлик воситалари бўлган экин – ҳинд нашасини етиштираётгани ҳамда 1,37 грамм «марихуана» сақлаётгани аниқланди. У ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига топширилди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар») билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг