Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги истироҳат боғида ҳалокат юз берди: гондола-маёқ қулаб тушди (видео)

Ҳиндистондаги истироҳат боғида ҳалокат юз берди: гондола-маёқ қулаб тушди (видео)

Фото: «Twitter»

Аҳмадобод (Ҳиндистон)даги истироҳат боғида фожиа юз берди: аттракционлардан бири қулаб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 29 нафари турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган. Бу ҳақда «Корреспондент» ёзмоқда.


Мавзуга оид: Жиззахда «Учар тарелка» аттракциони қулаши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди


Гондола-маёқ(аттракцион) ҳаракатланиш пайтида қоқ икки бўлиниб кетган. Унда учиш учун жами 31 киши чиққани назарда тутилса, ҳеч ким талафотдан четда қолмаган.

Қулашдан жабр чекканларга биринчи ёрдамни шу ердаги гувоҳлар беришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг