Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

И.Савицкий музейидаги миллион долларлик суратни қайта тиклаб бўладими? (фото)

И.Савицкий музейидаги миллион долларлик суратни қайта тиклаб бўладими? (фото)

Фото: «Xabar.uz» / Абдуқодир Мўминов

Ўтган йилнинг июл ойида Қорақалпоғистондаги И.Савицкий номидаги музейда рассом Александр Шевченконинг мўйқаламига мансуб «Челак кўтарган аёл» («Баба с вёдрами») асари жиддий зарар кўргани ҳақида хабарлар тарқаб кетган эди.

Хабарларда музейда ёнғинга қарши тизим ишлаб кетгани ва асарга сув тегиб, бўёғи кўчгани айтилганди. Ўшанда бир қатор ОАВларда асар 60 фоиз зарар кўргани маълум қилинган.

Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган Қорақалпоғистондаги пресс-тур доирасида «Xabar.uz» мухбири ушбу ҳолат юзасидан ташкил этилган суриштирувда иштирок этди ва асар ҳолати билан танишди. Ўтказилган музокаралардан сўнг музей раҳбарияти «Челак кўтарган аёл» асарининг айни вақтдаги ҳолатини матбуотга намойиш этишга розилик билдирди.

Фото: Абдуқодир Мўминов

«Xabar.uz»га расман маълум қилинишича, асар аввал айтилганидек 60 фоиз эмас, балки 9 фоиз зарар кўрган ва уни тиклаш имконияти мавжуд. Юқори савияли рассом-реставратор Надежда Кошкина ўтган йили И. Савицкий музейига ташриф буюрган ва дастлабки тиклаш ишларини амалга оширган.

Яқин вақтлар ичида Кошкина яна юртимизга келади ва асарни тиклаш ишларини давом эттиради. Баъзи манбаларда айтилишича, «Челак кўтарган аёл»нинг қиймати бир неча юз минг АҚШ долларидан бир ярим миллион АҚШ долларига қадар бориши мумкин.

Фото: Абдуқодир Мўминов

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг