Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамшид Қўчқоров: «Бензин нархи ошмади, аксинча арзонлашди»

Жамшид Қўчқоров: «Бензин нархи ошмади, аксинча арзонлашди»

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бир қатор вазирликлар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда вазир Қўчқоровнинг айтишича, бозор иқтисодиётига ўтилаётгани муносабати билан нархлар ҳам бозор талабидан келиб чиқиб, эркинлаштирилмоқда. У ўз сўзида бундан бир неча йил олдинги воқеаларни ҳам эслаган.

«Кўплаб вилоятларда, масалан Бухорода 2017 йилда бензиннинг нархи олти минг сўмга чиққанини, ундаям «заправкалар»дан эмас, «баклажлака»ларда сотиб олинганни эслайсизларми?

Бозор иқтисодиётда ўтиш жараёни шундай. Биз бензин нархини 4500 га оширсак ҳам аслида ҳали икки йилдагидан кўра арзонлашибдими?», — деб айтган Қўчқоров матбуот анжуманида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг