Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё Кубоги тўлиқ ҳажмда ва жонли эфирда намойиш этилади

Осиё Кубоги тўлиқ ҳажмда ва жонли эфирда намойиш этилади

2019 йилнинг 5 январь — 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган 17-Осиё кубоги мусобақаси тўлиқ ҳажмда ва жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов ЎФА матбуот хизматига маълум қилган.

Директорнинг айтишича, Франциянинг «Lagardère» компанияси орқали Осиё кубоги мусобақасини трансляция қилиш ҳуқуқи қўлга киритилган. Мухлислар Осиё кубоги мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган параллел равишда кечадиган ўйинлар эса Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи "UzHD" ёки "Маҳалла" телеканали орқали намойиш қилинади. "Спорт" телеканали шарҳловчилари мазкур турнирдан ўрин олган учрашувларни бевосита стадиондан туриб шарҳлаб боришлари режалаштирилган. Фақатгина мазкур масаланинг техник ечими кутиляпти.

Мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида, жонли эфирда намойиш қилинган учрашувлар эртаси куни соат 08:00дан бошлаб яна такроран намойиш қилинади. Бундан ташқари, ҳар куни "Осиё Кубоги кундалиги" бериб борилади. Ушбу дастурда барча ўйинларда киритилган голлар ва эътиборга молик вазиятлар эфирга узатиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг