Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда автобус ёниб кетди (видео)

Самарқандда автобус ёниб кетди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг Оқдарё туманида «Исузу» автобуси ёниб кетгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. ИИВ ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

2019 йил 29 май куни соат 19.00ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 28 ёшли Д.А. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобусни Оқдарё тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд-Бухоро» йўлининг 12-км.да бошқариб кетаётган вақтида автобусда ёнғин содир бўлган.

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин автобуснинг электр симлари қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг