Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети қўшма факултети иш режаси имзоланди

ТАТУ ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети қўшма факултети иш режаси имзоланди

Фото: БДИРУ

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бошчилигидаги делегация аъзолари Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетига ташриф буюрди.

Учрашув иштирокчилари БДИРУ таълим ва илмий фаолияти ҳамда халқаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари билан танишдилар.

19 июнь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев ҳамда БДИРУ ректори Вадим Богуш 2019-2020 ўқув йили учун таълим дастурларини амалга ошириш бўйича қўшма «Ахборот технологиялари» факультети иш режасини имзоладилар.

Фото: БДИРУ

Шунингдек, томонлар факультетда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини, ҳамда Ўзбекистон талабаларини БДИРУда интеграциялашган ўқитиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб, Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультетга қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентлар қабул қилиш режалаштирилган:

Ахборот технологиялари йўналиши бўйича қўшма факультетда таълим олиш икки босқичда ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, талаба 1-2-босқичларда ТАТУда таҳсил олса, 3-4-босқичларни БДИРУда давом эттиради. Факультетни муваффақиятли якунлаган талаба икки томонлама диплом (ТАТУ-БДИРУ)ни қўлга киритади.

Айни вақтда  қўшма факультет учун абитуриентлардан хужжатларни қабул қилиш жараёни бошланган. Қабул ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг