Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрига прокурор тайинланди

Тошкент шаҳрига прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Б.Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги прокурор Шерзод Облоқулов лавозимидан кетгани маълум бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг