Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик. 

Бош вазир бугун, 1 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон Республикаси президентига қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, банк-молия, фан-техника, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик йилдан йилга ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 446,5 миллион долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 марта ошгани қайд этилди.

– Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш имконига эгамиз – деди Абдулла Арипов. – Бунинг учун мамлакатларимизда етарли салоҳият мавжуд.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг