Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси Россияда ўтказилаётган халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Россияда ўтказилаётган халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуролланиш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳарбий делегацияси вакиллари Россия Федерациясида ўтказилаётган «Армия—2019» V халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотига кўра, форум давомида турли давлатларнинг корхона ва компанияларида ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулклар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси форум давомида турли давлатлар корхона ва компанияларининг вакиллари биланқўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, ҳарбий-техник мулк ҳамда заҳира асбоб ва анжомлар билан қуроллантириш бўйича музокара ўтказмоқда.

Шунингдек, қурол-аслаҳава ҳарбий техникаларни модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда муҳандислик-техниклар таркибини тегишли давлатлар корхоналарига тажриба алмашинувига юбориш, давлатлар ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

V халқаро ҳарбий-техник форум жорий йилнинг 30 июнига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг