Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон 26 йил давомида асосий давлат байрамини 27 октябрда нишонлаб келган. 1991 йил айнан шу кун Туркманистон ССР олий кенгаши мустақиллик бўйича ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига таяниб, «Туркманистоннинг мустақиллиги ва давлат тузуми асослари ҳақида»ги қонунни қабул қилган.

Бироқ 2017 йил октябрда Мустақиллик кунини 27 сентябрда нишонлаш ҳақидаги қонун қабул қилинган. Шундан буён Мустақиллик куни одатдагидан бир ой олдин, яъни 27 сентябрда нишонланадиган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг