Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи якунланди

President.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ташриф якунида Мирзиёев Беларусь Бош вазири Сергей Румас ҳамроҳлигида "Беларусь" юқори технологиялар парки фаолияти билан танишди.

Фото: President.uz

Ўзбекистон раҳбари мазкур технопарк резидентлари имкониятларининг Ўзбекистонда тақдимотини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш бўйича алоқаларни кенгайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Фото: President.uz

Ушбу парк 2005 йилда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга қулай муҳит яратиш, шу орқали мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташкил этилган. 2014 йилда унга қатор имтиёзлар берилиб, фаолият йўналишлари кенгайтирилган.

Бугунги кунда "Беларусь" ЮТП дастурлаш, ахборот технологиялари, иқтисодиёт тармоқлари учун инновацион ечимлар, консалтинг ва бошқа йўналишларда етакчи марказлардан бирига айланган. Бу ерда ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларнинг 90 фоиздан зиёди экспорт қилинмоқда, 67 мамлакат компаниялари уларнинг буюртмачилари ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг