Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эктор Купер: «Ўзбек футболчилари Европада ўйнашга тайёр»

Эктор Купер: «Ўзбек футболчилари Европада ўйнашга тайёр»

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Анжуман давомида термамиз мураббийи ўзбек футболчиларининг Европанинг кучли чемпионатларида ўйнамаслиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, бунинг сабабини билмаслигини тан олди. Аммо мураббий ўзбек футболчилари Европада ўйнаш учун тайёр эканини таъкидлаб ўтган.

– Жуда қийин савол. Балки футболчилар Ўзбекистондан чиққиси келмас? Балки Европага боргиси келмас? Кимгадир Россия ёқади, кимгадир эса Хитой. Буни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Аммо шуни айта оламан, ўзбек футболчилари Европада ўйнашга тайёр. Бунга умуман шубҳам йўқ. Аммо нима учун улар Европада ўйнамаслигини билмайман, –дея  маълум қилди Купер.  

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг