Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» — «Челси»: Гризманн асосий таркибда тушган ўйин қандай ҳисобда тугади?

«Барселона» — «Челси»: Гризманн асосий таркибда тушган ўйин қандай ҳисобда тугади?

Фото: «Sports.ru»

Бугун, 23 июль куни «Челси» ва «Барселона» мавсумолди тайёргарлиги доирасида ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтди.

Аҳамиятга молик янгиликлардан бири Антуан Гризманнинг «Барселона» сафида асосий таркибда майдонга тушиб, дебют қилиши бўлса, «Челси» Фрэнк Лэмпард қўл остида жиддий синовдан ўтди. Ҳар икки клуб қатор номдор ўйинчиларига дам беришга қарор қилди. Хусусан, «Барселона»дан Месси, Суарес учрашув қайдномасига киритилмади.

«Челси» асосий вақтларда урган иккита голга, «Барселона» қўшимча вақтда битта гол билан жавоб бера олди.

«Барселона» — «Челси» — 1:2

Голлар: Ракитич (90+1); Тэмми Абраҳам (34), Росс Баркли (81).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг