Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонга қарши ўйинга тайёрланаётган Ўзбекистон ОТЖ бугун «Бунёдкор» билан ўйнайди

Ҳиндистонга қарши ўйинга тайёрланаётган Ўзбекистон ОТЖ бугун «Бунёдкор» билан ўйнайди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Чиғатой» спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинига киришган. Айни вақтда жамоа Осиё чемпионати саралаши доирасида Ҳиндистон ва Тожикистонга қарши кечадиган ўйинларга тайёргарлик олиб бормоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди

Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўришмоқда. Бугун Олимпия терма жамоаси аъзолари йиғин доирасида «Бунёдкор»га қарши назорат ўйини ўтказишади.

Учрашув соат 16:30да «Миллий» стадион машғулотлар майдонида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:
22 март, 17:00
Ўзбекистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
24 март, 17:00
Тожикистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
26 март, 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг