Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент соврини  учун ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби аниқланди: Шерали Жўраевга 50 минг доллар

Президент соврини  учун ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби аниқланди: Шерали Жўраевга 50 минг доллар

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Кеча, 6 сентябрь куни пойтахтимизда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Баҳслар мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинди. Жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан полвонлар иштирок этган мусобақа финалига икки нафар ўзбекистонлик курашчи етиб борди. Бекмурод Олтибоев ва Шерали Жўраев ўртасидаги финал беллашувида Шерали Жўраевнинг қўли баланд келиб, у мусобақа ғолибига айланди.

Шерали олтин медаль билан бирга мусобақа ғолиби учун аталган 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқди. Иккинчи ўрин соҳиби Бекмурод Олтибоевга 25 000 АҚШ доллари насиб қилди. Бронза медалини қўлга киритган спортчилар Аслан Камбиев (Россия) ва Темур Раҳимов (Тожикистон) эса 10 000 АҚШ доллари билан кетадиган бўлишди. Шунингдек, 5-8 ўринни қўлга киритган спортчиларга 1250 АҚШ доллари миқдорида мукофот топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг