Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ювентус» Неймар трансфери бўйича «ПСЖ»га таклиф киритди

«Ювентус» Неймар трансфери бўйича «ПСЖ»га таклиф киритди

Фото: «UA-Football»

Туриннинг «Ювентус» клуби бразилиялик ҳужумчи Неймарни олиб келиш учун «ПСЖ»га таклиф тайёрлаяпти. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, «Ювентус» Неймар эвазига яримҳимоячи Блез Матюиди ва ҳужумчи Пауло Дибалани бериб, белгиланган маблағни ҳам тўлаб бермоқчи.

Таъкидланишича, «ПСЖ»ни «бартер» унча қизиқтирмаяпти, фақат футболчи учун қанча тўланиши муҳим.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йил ёзида «ПСЖ»га 222 млн. евро эвазига «Барселона»дан ўтиб, футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг