Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат стипендияларига неча нафар талаба сазовор бўлгани маълум бўлди

Давлат стипендияларига неча нафар талаба сазовор бўлгани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2019-2020 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиялари тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Юртимиздаги ОТМларнинг 205 нафар иқтидорли талабаси номдор давлат стипендияларига сазовор бўлишди:

 Навоий давлат стипендияси – 66 нафар;

 Беруний давлат стипендияси – 61 нафар;

 Улуғбек давлат стипендияси – 9 нафар;

 Ибн Сино давлат стипендияси – 10 нафар;

Имом ал-Бухорий давлат стипендияси – 3 нафар;

 Ислом Каримов давлат стипендияси – 56 нафар.

Совриндор талабаларга 2019 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида давлат стипендияси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг