Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда Ирригация институтининг филиали очилди

Қашқадарёда Ирригация институтининг филиали очилди

Фото: Институт матбуот хизмати

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

Қайд этилишича, қисқа муддатда 900 ўринли замонавий ўқув биноси барпо этилди. Институт ректори Институт ректори Ў.Умурзоқов бунинг учун вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга ҳамда қурувчи ташкилот раҳбарлари ва қурувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирган.

Фото: Институт матбуот хизмати

Филиалда ташкил этилган замонавий ўқитиш воситалари билан жиҳозланган кенг ва ёруғ аудиториялар, ўқув-лаборатория хоналари, лингофон ва компютер синфлари, Ахборот ресурс маркази, спорт зали, талабалар ошхонаси, талабалар турар жойлари – ёшларни чуқур билим олишига, малакали мутахассис, жисмонан ва маънан соғлом шахслар сифатида шаклланишига замин яратади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалига 2019-2020 ўқув йилида 6 та бакалавриат таълим йўналишларига жами 254 нафар ёшлар талабаликка қабул қилинган.

 Вилоятдаги кадрларга бўлган эҳтиёжни мунтазам равишда ўрганиб, бу йўналишлар сони ва турларини янада кенгайтириб ва кўпайтириб бориш, қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналарида фаол меҳнат қилаётган соҳанинг фидоий ходимлари учун сиртқи таълимни ҳам йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Институт ректори сиртқи таълимда ҳам кундузги таълимдан кам бўлмаган ўқитиш сифати таъминланишини, бу борада масофавий таълим, инновацион таълим технологияси ва ўқитишнинг энг замонавий услублари жорий қилинишини, Бош институтнинг энг тажрибали академиклари, профессорлари ўқув жараёнига мунтазам равишда жалб қилиб борилишини, келгусида филиалда магистратура ва докторантура таълим босқичлари ҳам йўлга қўйилишини таъкидлаб ўтган.

Филиал талабаларига Германиянинг Hohenheim университетида ўзининг PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган, Wageningen университети  Environmental Sciences йўналиши бўйича икки томонлама Master degree (Msc) даражасини олган ўқитувчилардан иборат 20 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотларини олиб боришади. Уларнинг 8 нафари илмий даража ва илмий унвонга эга бўлиб, олимлар салмоғи 40 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг